Пан Ги Мун: ИШИДга қарши туриш учун бирлашиш лозим, Россия эса бу жараёнда етакчи роль ўйнаши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Пан Ги Мун: ИШИДга қарши туриш учун бирлашиш лозим, Россия эса бу жараёнда етакчи роль ўйнаши мумкин

Дунё 22-11-2015, 21:23 791

ИШИДга қарши туриш учун бирлашиш лозим, Россия эса бу жараёнда етакчи роль ўйнаши мумкин. Бу ҳақда БМТ бош котиби Пан Ги Мун Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашуви чоғида маълум қилди, дея хабар берди «ТАСС».

Пан Ги Мун: ИШИДга қарши туриш учун бирлашиш лозим, Россия эса бу жараёнда етакчи роль ўйнаши мумкин

Бош котибнинг айтишича, БМТ унга аъзо давлатлар, жумладан, Россия билан ИШИДга қарши кураш борасида иш олиб боришга тайёр.

«Келгуси йил бошида БМТ экстремизмга қарши кураш бўйича кенг кўламдаги ҳаракатлар дастурини тақдим этиши лозим. Ташкилотимизга аъзо давлатлар билан доимий алоқадаман. Асосий мақсад терроризм ва экстремизмга зарба бериш, жангари гуруҳлар фаолиятига чек қўйиш учун уларнинг ғоялари, тажрибалари тўғрисида маълумот олишдан иборат. Бу борадаги ҳаракатларимиз Россия томонидан қўллаб-қувватланишига умид қиламан», — дея таъкидлаган Пан Ги Мун.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.