Уйининг дераза ва эшикларидаги тешиклар ёнғоқларга тўлдирилган одам ҳақида (фото) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Уйининг дераза ва эшикларидаги тешиклар ёнғоқларга тўлдирилган одам ҳақида (фото)

Дунё 23-11-2015, 12:45 2 430

Уй эгаси бир куни ташқарига чиқиб, кўзларига ишонмади — уйнинг ҳамма дераза ва эшиклари ташқари томондан тешиб ташланган, тешикларнинг ичи эса чўчқаёнғоқларга тўлдирилган эди, деб ёзади «Интересно».

Уйининг дераза ва эшикларидаги тешиклар ёнғоқларга тўлдирилган одам ҳақида (фото)

Бундай манзарада хаёлга биринчи бўлиб шундай фикр келади: қайсидир безорилар тўдаси кўнгилхушлик мақсадида уйни ёнғоқ билан ўқланган қуролдан нишонга олган.

Маълум бўлишича, бу иш чўчқаёнғоқхўр қизилиштонлар томонидан амалга оширилган — улар уйни ўз ёнғоқлари учун омбор сифатида танлаган.

Чумолихўр қизилиштон номи билан ҳам танилган бу қуш ўз ёнғоқларини ўзи тешган тешикларга яширишни маъқул кўради.

Уйнинг орқа томони худди бирор қуролдан отилгандек, шундай тешикларга тўлиб кетганди.

Афтидан, қизилиштонлар тўдаси синтетик сайдингни дарахт деб ўйлаган ва унда тешик очиш осонлигини фаҳмлаб, уй дераза ва эшикларини омборга айлантиришга қарор қилган.

Бу «кўргулик»нинг яхши томони ҳам бор — ўз ёнғоқларини ҳимоя қилиш йўлида қизилиштонлар бошқа қушларни энди бу уйга яқинлаштирмайди.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.