17:31 / 11.03.2018
4 031

Энди Си Жинпинг Хитойни умрбод бошқариши мумкин

Энди Си Жинпинг Хитойни умрбод бошқариши мумкин
Хитойнинг олий қонунчилик органи (Бутунхитой халқ вакиллари йиғини) сессиясида депутатлар мамлакат Конституциясига киритилган тузатишни тасдиқлашди. Асосий қомусдан ХХР раиси ва унинг ўринбосари лавозими муддати бўйича чеклов ҳақидаги банд олиб ташланди, деб ёзади Кун нашри.

Депутатларнинг деярли барчаси чекловнинг бекор қилиниши учун овоз беришган. Фақат икки нафар депутат қарши бўлган, уч киши бетараф қолган, бир бюллетен ҳақиқий деб топилмаган. Янги таҳрирдаги Конституцияни жами 2858 киши маъқуллаган.

Хитой Халқ республикасининг ҳозирги раҳбари Си Жинпинг мамлакатни 2013 йилдан буён бошқариб келмоқда. Янги Конституцияга кўра, у 2023 йилда ҳам қайта сайланиши мумкин бўлади.

Одатда раис иккинчи муддатда бошқарувга киришишидан олдин сиёсий бюронинг таркибига ХХР раисининг бўлғуси ўринбосари ҳам киритилар эди. Аммо 2017 йил октябрида ўтказилган компартия съездида бундай бўлмаганди.

Хитойда давлат раҳбари учун фақат икки муддатли тартиб 1982 йилда амалга киритилганди. Ўшанда ислоҳотчи Дэн Сяопин Мао Цзэдун билан бўлган тарих такрорланмаслиги учун шундай чеклов жорий қилганди. Мао ҳокимият тепасида умрининг охиригача турганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энди Си Жинпинг Хитойни умрбод бошқариши мумкин