23:14 / 11.03.2018
7 633

Россия гипертовуш тезлигида учадиган янги қуроли — «Ханжар» ракетасини синовдан ўтказди (видео)

Россия гипертовуш тезлигида учадиган янги қуроли — «Ханжар» ракетасини синовдан ўтказди (видео)
Россиянинг нишонга аниқ зарба берувчи янги қуроли — «Ханжар» гипертовуш ракетаси синовдан ўтказилди, деб маълум қилади Хабар нашри.

«Россия Ҳаво-космик кучларининг МиГ-31 қирувчи самолёти экипажи белгиланган ҳудудда «Ханжар» гипертовуш рекетасининг ҳарбий-ўқув учириш жараёнини муваффақиятли амалга оширди», — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, «Ханжар» гипертовуш тезлигида учадиган ва нишонга аниқ зарба берадиган ракета мажмуаси ҳақида, 1 март куни Россия президенти Владимир Путин маълум қилган эди. Ўшанда компьютер графикаси ёрдамида тайёрланган видеолавҳа намойиш этилганди. Айни дамда эса, «Ханжар» Жанубий округида жанговар навбатчиликка қўйилгани тасдиқланди.

«Ханжар» ракета мажмуаси 2000 км масофадаги нишонларга зарба бериши мумкин. Ракета гипертовуш тезлигида, яъни товуш тезлигидан 10 баравар тез учади ва парвоз давомида манёвр қилиб боради. Ушбу хусусиятлар ракетани бугунги кунда маълум бўлган ҳар қандай мудофаа тизимини енгиб ўтишини кафолатлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия гипертовуш тезлигида учадиган янги қуроли — «Ханжар» ракетасини синовдан ўтказди (видео)