Немцов қотиллиги ижрочилари ташкилотчи ҳақида кўрсатма берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Немцов қотиллиги ижрочилари ташкилотчи ҳақида кўрсатма берди

Дунё 23-11-2015, 16:06 959

Борис Немцовнинг қотиллигида айбланаётган Заур Дадаев ва Анзор Губашевнинг жиноятни ташкил этишда гумон қилинаётган Руслан Муҳиддиновга нисбатан берган кўрсатмаси терговчилар томонидан видео тасмага ёзиб олинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.

Немцов қотиллиги ижрочилари ташкилотчи ҳақида кўрсатма берди

«Муҳиддиновнинг Немцов қотиллигини ташкил этишдаги айби Дадаев ва Анзор Губашевнинг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди», — дейди манба.

Унда, шунингдек, терговда айнан Муҳиддинов сиёсатчининг қотиллигини ташкиллаштирганлигини тасдиқловчи бошқа кўплаб далиллар мавжудлиги маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Москванинг Басманний тумани суди Ички ишлар вазирлигининг Чеченистон бўлими «Север» батальони жангчиси Руслан Муҳиддиновни сиртдан ҳибсга олган эди.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.