23:43 / 14.03.2018
4 843

Энди Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари рўйхатдан ўтмасдан 30 кун қўшни давлатда бўла олишадилар

Энди Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари рўйхатдан ўтмасдан 30 кун қўшни давлатда бўла олишадилар
Қозоғистонликлар Тожикистонда ва тожикистонликлар Қозоғистонда энди рўйхатдан ўтмаган ҳолда 30 кун бўла оладилар, деб ёзади Кун нашри.

“Энди фуқароларимиз томонлар ҳудудларига сафарларда рўйхатдан ўтмаган ҳолда 30 кун, рўйхатдан ўтган ҳолда эса 90 кун бўла оладилар”, деб айтди Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан Остонадаги қўшма матбуот анжуманда.

Шунингдек, икки давлат ҳукуматлари Қозоғистон ва Тожикистон ҳудудларига кириш ёки у ерда бўлиш шартларини бузган шахсларни аниқлаш ва ватанларига қайтариш – реадмиссия ҳақидаги келишувни имзолашди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энди Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари рўйхатдан ўтмасдан 30 кун қўшни давлатда бўла олишадилар