19:38 / 15.03.2018
5 545

Ёқутистонда осмондан “олтин ёмби”лар ёғди (видео)

Ёқутистонда осмондан “олтин ёмби”лар ёғди (видео)
Ёқутистонликлар олтин васвасасида ёмбиларни қидирмоқда, деб хабар берди Даракчи нашри.

Осмондан “тилла ёмғири” ёғдирган Ёқутистоннинг Ан-12 самолёти бортида 9,3 тоннага яқин қимматбаҳо металл ва ҳар бирининг оғирлиги 20 килограммдан бўлган олтин ёмбилар бўлган.

Мазкур юк нафақат аэропорт қўниш йўлагига, балки Ёқутистон пойтахтидан 24 километр узоқликда жойлашган Маган посёлкасига ҳам тўкилган.

Воқеа гувоҳлари маҳаллий аҳолининг қай дарадажа васвасага тушганлигини видеога олишган.

Ёқутистоннинг “Нимбус” авиакомпаниясига тегишли № 9297 рақамли рейс 12:51 да ҳавога кўтарилган, бироқ Красноярскка етмай туриб, юк жойлаштирилган қисмининг эшик тавақаси очилиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, бундай ҳодиса юз беришига юкнинг нотўғри жойлаштирилганлиги сабаб бўлган.
[media=https://youtu.be/1jCUw0nvWjE]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ёқутистонда осмондан “олтин ёмби”лар ёғди (видео)