07:05 / 16.03.2018
5 641

Имомали Раҳмон: "Тожикистон ўз қўшниларини ҳеч қачон сувсиз қолдирмайди"

Имомали Раҳмон: "Тожикистон ўз қўшниларини ҳеч қачон сувсиз қолдирмайди"
Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Остонадаги маслаҳатлашув учрашувида Марказий Осиёнинг барча давлатлари манфаатларини ҳисобга олиб сув-энергетик захиралардан самарали ва оқилона фойдаланиш минтақа давлатлари ҳамкорлигининг асосий йўналишларидан бири деб аталди.

“Мен бир неча бор баланд минбарлар, жумладан БМТ минбаридан Тожикистон сувдан фойдаланиш масалалари борасида ҳеч қачон қўшниларига муаммолар туғдирмагани ва туғдирмаслигини айтганман. Бугун мен яна бир бор биз қўшниларимизни сувсиз қолдирмаслигимизни таъкидлаб ўтмоқчиман”, деб айтган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон учрашувда.

Раҳмон, шунингдек, учрашувда минтақа фуқаролари, ўзаро савдо, ишчи кучи ва инвестицияларнинг минтақа давлатлари ўртасида эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилувчи тўсиқларни бартараф этиш зарурлигини таъкидлаб ўтган.

Учрашув иштирокчилари минтақавий ҳамкорликнинг барча ўзаро манфаатли йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилишган.

Учрашувда Марказий Осиё минтақа одамлари фаровонлиги учун қўлланиши керак бўлган бой табиий, транспорт-коммуникация ва инсон захираларига эгалиги таъкидлаб ўтилган.

Томонлар мавжуд захиралар ёрдамида террорчилик, экстремизм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши, трансмиллий жиноятчилик ва диний радикалликка қарши биргаликдаги курашни фаоллаштиришни қўллаб-қувватлашди.

Марказий Осиё дунёнинг энг сув тақчил ҳудудларидан бири ҳисобланади. Қирғизистон ва Тожикистонда Марказий Осиёдаги йирик дарёлар оқимининг боши жойлашгани сабабли бу давлатлар сувга бой давлатлар ҳисобланади. Пастроқда жойлашган Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон эса сув захираларининг асосий истеъмолчилари сифатида сувга катта эҳтиёж сезади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Имомали Раҳмон: "Тожикистон ўз қўшниларини ҳеч қачон сувсиз қолдирмайди"