Миср ва Исроил чегараси яқинида 6 нафар суданлик муҳожирнинг жасади топилди

  • Дунё
  • 23-11-2015, 22:28
  • 955
  • 23 ноябрь, душанба куни Синай ярим оролида Исроил чегараси яқинида олти нафар суданлик муҳожирнинг отиб ташланган жасадлари топилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».

    Миср ва Исроил чегараси яқинида 6 нафар суданлик муҳожирнинг жасади топилди

    AFP агентлиги ёзишича, Исроил ҳудудига киришга уринган яна 11 нафар муҳожир жароҳат олган.

    Ҳужум ким томонидан амалга оширилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.


    Манба: Daryo.uz