Шаҳзода Чарльз Суриядаги низоларга иқлим ўзгариши сабаб бўлганини айтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Шаҳзода Чарльз Суриядаги низоларга иқлим ўзгариши сабаб бўлганини айтди

Дунё 23-11-2015, 22:28 813

Суриядаги инқирознинг эҳтимолий сабабларидан бири глобал исиш ҳисобланади. Бу ҳақда Уэльс шаҳзодаси Чарльз Британиянинг Sky News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «Интерфакс».

Шаҳзода Чарльз Суриядаги низоларга иқлим ўзгариши сабаб бўлганини айтди

«Суриядаги ушбу даҳшатнинг асосий сабабларидан бири беш ёки олти йил давом этган қурғоқчилик эканлигини исботловчи ишончли далиллар бор», — деди шаҳзода.

Шаҳзода Чарльз сўзларига кўра, узоқ давом этган қурғоқчилик, охир-оқибат, аҳоли миграциясига ва вазият беқарорлашувига олиб келган.

У айни пайтда фақат Пентагонгина иқлим ўзгаришлари, низолар ва терроризм ўртасидаги боғлиқликларга эътибор қаратаётганини айтди.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.