Россия 22 ноябрда Суриядаги террорчиларнинг 472 объектига авиазарба берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россия 22 ноябрда Суриядаги террорчиларнинг 472 объектига авиазарба берди

Дунё 23-11-2015, 22:28 904

Россия авиацияси 22 ноябрь, якшанба куни 141 ҳарбий парвоз уюштириб, Суриядаги террорчиларнинг 472 объектига авиазарба берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги вакили Игорь Конашенков маълумотига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.

Россия 22 ноябрда Суриядаги террорчиларнинг 472 объектига авиазарба берди

Авиазарбалар мамлакатнинг Алеппо, Дамашқ, Идлиб, Латакия, Хама, Хомс, Ракка ва Дейр аз Зор вилоятларидаги жангарилар маррасига берилган. Ҳарбий вакилнинг сўзларига кўра, Россия авиажамоаси Суриянинг бошқа нуқталаридаги жангарилар марраси ҳақида етарли разведка маълумотларини ҳам қўлга киритган.

Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ўтган ҳафта, 18 ноябрь куни Россия самолётлари ИШИД террорчиларига мансуб бўлган нефть ортилган автотцистернасини нишонга айлантирган эди.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.