03:38 / 19.03.2018
5 746

Назарбоев Остонада Бердимуҳамедовнинг ўғли билан учрашди

Назарбоев Остонада Бердимуҳамедовнинг ўғли билан учрашди
15 март куни Остонада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли, Туркманистон парламенти — Межлиси қўмитаси раиси Сердар Бердимуҳамедов билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Tnews.uz сайти ёзмоқда.

Сердар Бердимуҳамедов Остонага Туркманистон Межлиси раиси Акжа Нурбердиева бошчилигидаги делегация таркибида келди.
Қозоғистон президенти матбуот хизмати пайшаба куни кечқурун тарқатган хабарга қараганда, Назарбоев Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги икки томонлама мулоқотларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланиши муҳимлигини таъкидлади ва Туркманистон президентининг фаолиятига муваффақиятлар тилади. Матбуот хизматининг хабар қилишича, Қозоғистон президентига “Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг шахсий мактуби топширилди”.

Пойтахтда 15 март куни Марказий Осиё давлат раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашувидан аввал Назарбоевнинг Қирғизистон,Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтди.

Назарбоевнинг Туркманистон парламенти раиси Акжа Нурбердиева билан учрашуви бўлиб ўтмади.
36-ёшли Сердар Бердимуҳамедов 25 март куни Туркманистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида номзод сифатида иштирок этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Назарбоев Остонада Бердимуҳамедовнинг ўғли билан учрашди