15:16 / 19.03.2018
4 480

Саудия Арабистони ҳукумати порахўрлардан 100 млрд доллар «қоқиб олди»

Саудия Арабистони ҳукумати порахўрлардан 100 млрд доллар «қоқиб олди»
2017 йил ноябрида 11 шаҳзода ва тўрт вазир ҳибсга олингач, Саудия Арабистони ҳукумати бюджетга қарийб 100 миллиард долларни қайтаришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда қироллик валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон CBS телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Сумма 100 миллиард доллардан ошади. Аммо асл мақсадимиз шундай ёки бошқа миқдордаги пул эмасди. Ғоя пул олишдан иборат эмасди, балки, порахўрларни жазолаш ва порахўрлик ишларига аралашганлар қонун олдида жавоб бериши ҳақида аниқ сигнал юборишдан иборат эди», — деди у.

2017 йил ноябрида Саудия Арабистонининг Муҳаммад бин Салмон раҳбарлик қиладиган коррупцияга қарши миллий қўмитаси шаҳзодалар, олий мансабдорлар ва бизнесменлардан иборат қарийб 200 кишини ҳибсга олганди. Улар пул ювиш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва давлат маблағини сарфлаб юборишда айбланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистони ҳукумати порахўрлардан 100 млрд доллар «қоқиб олди»