20:27 / 19.03.2018
4 729

Путин митингда ўз тарафдорларига миннадорчилик билдирди

Путин митингда ўз тарафдорларига миннадорчилик билдирди
18 март куни сайловлардан сўнг ўз штабида чиқиш қилган Путин баёнот бериб ҳозирча конституциявий ислоҳотлар ўтказиш ниятида эмаслигини айтган эди. Ҳукуматни ким бошқаради, деб берилган саволга, Путин бу масалани бугундан бошлаб ўйлай бошлаганини билдирди. У ўз сўзига қўшимча қилар экан, барча эълонлар инаугурациядан сўнг берилишини таъкидлади.

Владимир Путин митингда ўз тарафдорларига миннадорчилик билдирди ва ўзининг сайловолди командаси штабида чиқиш қилди.

Путин “олға интилиш мақсадида” мамлакатни бирдамликка чақирди ва «Россия муваффақиятлар оғушида» деди. «Биз конъюнктура қарашларига таянмаймиз, биз фарзандларимизнинг келажаги ҳақида ўйлаймиз. Биргаликда Россия учун кенг кўламли ишларни амалга оширамиз», деди Путин.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни Президент сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин митингда ўз тарафдорларига миннадорчилик билдирди