Суриялик фотожурналист Муҳаммад Алрағиб Hamdan International Photography Award халқаро фотосуратлар танловида 120 минг доллар миқдорида Гран-прини ютиб олди. Фотосуратчи болани портлашдан сўнг қутқариб олишга ҳаракат қилган бошқа бир журналист Абд Алқодир Ҳабакнинг сурати туфайли мукофотга лойиқ топилди.
Фотосуратда акс этган воқеалар Ғарбий Ҳалабда 2017 йилнинг апрелида рўй берган. Алрағиб ва Ҳабак одамларни тинч йўлакдан ўтишаётганини суратга олишаётган бўлган. Шунда фотосуратчиларга яқин бўлган ерда портлаш содир бўлади, Ҳабак жароҳат олганларга ёрдам беришга ошиқади. Мукофотга лойиқ топилган суратда фотожурналист портлатиб юборилган автомобилдан қўлларида жароҳатланган бола билан узоқлашишга ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин.
«Бу даҳшатли эди: болалар тинмай йиғлашарди ва бизнинг кўз ўнгимизда ҳаётдан кўз юмишарди. Шунинг учун ҳамкасбларим билан камераларни четга қўйиб, жароҳатланганларни қутқаришга ҳаракат қилдик», - дейди Ҳабак.
Фото: Муҳаммад Алрағиб
Ҳабак жароҳат олган болага ёрдам беришга ошиққан. Кимдир фотожурналистга бола ўлиб бўлганини айтган, бироқ Ҳабак тўхтамади – у бола кучсиз бўлсада, ҳали нафас олаётганини кўради.
«Мен шуни айтмоқчиманки, Алқодир Ҳабак – суриялик ҳақиқий инқилобчи, инсонпарвар, қатъий ва ёрдамга муҳтожларга ҳамиша кўмак беришга тайёр», - дея айтиб ўтган ўз ҳамкасби ҳақида Алрағиб.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди