АҚШда қаровсиз қолдирилган болалар 1,5 яшар синглисини ўлдириб қўйди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АҚШда қаровсиз қолдирилган болалар 1,5 яшар синглисини ўлдириб қўйди

Дунё 24-11-2015, 14:06 618

АҚШнинг Техас штати Хьюстон шаҳрида икки нафар уч ёшли бола ўзларининг 1,5 яшар синглисини духовкага солиб, ўлдириб қўйди, дея хабар бермоқда «Интерфакс». Қизча куйиш натижасида вафот этди.

АҚШда қаровсиз қолдирилган болалар 1,5 яшар синглисини ўлдириб қўйди

Болаларнинг онаси кичкиа қизини ва яна уч фарзандини уйда ёлғиз қолдириб, ўзи дўсти билан дори ва озиқ-овқат сотиб олишга кетган. Аёл етти ойлик ҳомиладор.

Полиция маълумотларига кўра, болаларнинг бувиси ҳам ўша бинода яшайди, бироқ она унга уйдан чиқиб кетаётганини айтмаган.

Ҳозирча аёлга нисбатан ҳеч қандай айблов эълон қилинмади, болалар вақтинча ижтимоий хизматлар қарамоғига ўтди.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.