ОАВ: Туркия уриб туширган Су-24нинг ҳар иккала учувчиси ҳалок бўлган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ОАВ: Туркия уриб туширган Су-24нинг ҳар иккала учувчиси ҳалок бўлган

Дунё 24-11-2015, 20:47 767

Су-24 самолёти қулаши оқибатида унинг ҳар иккала учувчиси ҳалок бўлган. Бу ҳақда, Sky News’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.

ОАВ: Туркия уриб туширган Су-24нинг ҳар иккала учувчиси ҳалок бўлган

Аввалроқ CNN Turk мухбири Эзги Жанкуртаран Twitter’даги саҳифасида Сурияда қулаган Россиянинг Су-24 самолёти учувчиларидан бири ҳалок бўлганини маълум қилганди.

24 ноябрь куни тонгда Туркия—Сурия чегарасида Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилди. Туркиянинг таъкидлашича, самолёт мамлакат ҳаво кенгликларини бузиб ўтган. Россия Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, Россия самолёти Туркия ҳудудига кирмаган.

Россия президенти Владимир Путин Су-24 самолёти қулашини «террорчиларнинг шериклари томонидан орқадан берилган зарба» деб атади.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.