Украинада давлат идораларига босма ОАВга эга бўлиш тақиқланди

  • Дунё
  • 24-11-2015, 20:47
  • 867
  • 24 ноябрь, сешанба куни депутатлар Украина Радаси йиғилишида давлат босма оммавий ахборот воситаларини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонунни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

    Украинада давлат идораларига босма ОАВга эга бўлиш тақиқланди

    Ушбу қонунга кўра, давлат ва маҳаллий бошқарув органлари босма ОАВ муассиси ёки таъсисчиларидан бири бўла олмайди. Қонун, шунингдек, давлат идоралари томонидан таъсис этилган босма ОАВни ислоҳ қилиш механизмини ҳам белгилаб беради.


    Манба: Daryo.uz