21:39 / 23.03.2018
4 042

Францияда теракт. Гаровдагиларни қутқариш амалиёти якунланди

Францияда теракт. Гаровдагиларни қутқариш амалиёти якунланди
Бугун Франция жанубидаги Од департаменти Треб коммунасида номаълум шахс Super U номли супермаркетга бостириб кириб, одамларни гаровга олиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Кун нашри маълум қилмоқда.

Хабарга кўра, воқеа жойига етиб келган махсус хизматлар ходимлари штурм давомида ҳужум қилувчи шахсни йўқ қилишган.
Коммуна мэри Эрик Менассининг айтишича, қутқарув амалиёти давомида гаровдагиларнинг икки нафари ҳалок бўлди.

Шунингдек, ҳужум уюштиришдан олдин террорчи автомобилини ўғирлаб қочган шахс ҳам ўлдириб кетилган.

Франция президенти Эммануэль Макрон ушбу ҳодисани теракт деб атади. Мамлакат ички ишлар вазири Жерар Колон воқеа жойига етиб келди.

ОАВ хабарига кўра, одамларни гаровга олган шахс 2015 йилнинг ноябрида содир этилган теракт ташкилотчилигида айбланган, ИШИД вакили Салоҳ Абдусаломни озод этишни талаб қилганди.

Салоҳ Абдусалом - Парижда 2015 йилнинг 13 ноябрида содир этилган қирғин (ўшанда 130 нафардан ортиқ киши ўлдирилган, 350 нафардан ортиқ киши яраланган) ташкилотчиларидан бири сифатида 2016 йил мартида Брюсселда қўлга олинган ва Францияга экстрадиция қилинганди. У ҳамон судни кутмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Францияда теракт. Гаровдагиларни қутқариш амалиёти якунланди