19:35 / 24.03.2018
3 451

Қозоғистонлик мактаб ўқувчиси 30 га яқин ихтиролар эгаси​

Қозоғистонлик мактаб ўқувчиси 30 га яқин ихтиролар эгаси​
Олмаотанинг 28-сонли мактаб-лицей ўқувчиси Тимур Риспеков 2017 йилда “Қозоғистоннинг 100 кишиси” рўйхатига кирган эди. У мамлакат ва халқаро миқёсдаги фан олимпиадалари ва конкурсларда қатнашиб, уларнинг аксариятида ғолибликни қўлга киритган. Ҳар қандай мураккаб масалани ечишга қодир калькулятор-ҳисоблагич эса унинг илк лойиҳаси бўлган.

Тимур Риспеков 6-синфда ўқиб юрганида дастурлаш, физика ва метаматикага жуда қизиқиб қолади. Шундан сўнг роботлар ясашга тушади. Бугун эса 17 ёшли Тимур 50 яқин лойиҳанинг муаллифи. Лойиҳаларидан 28 таси патентланган.

Ёш ихтирочининг охирги ишланмаси атроф-муҳитнинг нечоғлик ифлосланганлигини аниқлайдиган роботдир. Ўзининг айтишича, у бу каби роботларни ясашда зарур бўладиган қисмларни бозордан ташқари интернетдан ҳам буюртма қилади. Илгари у лойиҳаларни бир ўзи амалга оширган бўлса, энди жамоасини шакллантираяпти. Шу мақсадда дўстларини ҳам дастурлашга ўргатаётир.

2016 йилда ёш ихтирочига Канада давлатида ўқишни таклиф қилишди. У ёқда Тимур аниқ фанларни ўрганишга янада иштиёқ билан киришди. Ҳатто тоғ-кон саноатида амалиёт ҳам ўтади. Тинимсиз ўқиб-изланиш самара бермай қолмайди. Тимур Риспеков Канаданинг ёш математиклар топ 25 талигига ҳам киришга улгурган. Ҳозир эса 9-синфда ўқишни давом эттирмоқда. Шу билан бирга дунёнинг етакчи университетлари онлайн курсларига ҳам қатнашаётир. Унинг ихтироларига халқаро компаниялардан бири қизиқиб қолган.

Манба: ЎзА

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонлик мактаб ўқувчиси 30 га яқин ихтиролар эгаси​