Чеченистон Россиянинг энг ҳушёр минтақаси деб топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Чеченистон Россиянинг энг ҳушёр минтақаси деб топилди

Дунё 24-11-2015, 20:48 815

«Ҳушёр Россия» лойиҳаси ва ахборот коммуникациялари маркази томонидан тайёрланган «Ҳушёрлик миллий рейтинги»да Чеченистон Россиянинг энг ҳушёр минтақаси деб топилди. Бу ҳақда республика раҳбари Рамзан Қодиров livejournal’даги шахсий блоги орқали маълум қилди.

Чеченистон Россиянинг энг ҳушёр минтақаси деб топилди

«Бу ҳокимият тармоқлари, руҳонийлар, жамоат ташкилотларининг мислсиз меҳнати натижаси. Ҳозир республика кўчаларида маст кишини кўриш мумкин эмас. Спиртли ичимликлар фақат кечки саккиздан эрталабги ўнгача сотилмоқда. Ресторан ва кафелар менюсидан алкоголь ўрин олмаган.

Мамлакатимизнинг барча минтақаларида аҳоли томонидан алкоголь истеъмол қилиниши кескин камайишини истайман. Россия ҳушёр давлат бўлиши лозим!» — дея таъкидлаган Қодиров.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.