00:27 / 25.03.2018
2 600

Назарбоев БААда муҳим келишувларни имзолади

Назарбоев БААда муҳим келишувларни имзолади
Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтига етиб келди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабарига асосан Кун нашри маълум қилади.

Давлат раҳбарини тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг, Назарбоев ва БАА Қуролли кучлари Олий қўмондони ўринбосари, Абу-Даби шаҳзодаси Муҳаммад ибн Заид ўртасида юксак мартабали учрашув ташкил этилди.

«Менинг БААга ташрифим шайх Заид ибн Султоннинг 100 йиллигига тўғри келди. Мен отангизни шахсан таниганимдан фахрланаман», деб фикр билдирди Қозоғистон президенти.

Икки давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувлар туфайли ўзаро товар айланмаси ҳажми 2017 йилда 374 миллион АҚШ долларидан 643 миллион АҚШ долларига етгани алоҳида таъкидланди.

Фото: Ақорда матбуот хизмати
Ташриф давомида икки мамлакат етакчилари ўзаро иқтисодий ҳамкорлик ва чет эл сармоясини кафолатли ҳимоя қилиш тўғрисидаги келишувга имзо чекди. Шунингдек, Ўтров областида полиэтилен ишлаб чиқариш бўйича интеграциялашган газ-кимё комплексини қуриш бўйича дастлабки келишувлар амалга оширилди.

Нурсултон Назарбоев Морпорт Актау ҳудудидаги МЧЖ шаклида фаолият юритувчи махсус иқтисодий зонанинг 49 фоиз акцияларини сотишга розилик берди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Қозоғистон Ташқи ишлари вазирлиги БАА билан фуқароларнинг визасиз тартибда икки мамлакатга ташриф буюришига доир шартномани имзолаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Назарбоев БААда муҳим келишувларни имзолади