08:48 / 25.03.2018
4 375

Нега Канада бош вазири уйсиз?

Нега Канада бош вазири уйсиз?
Жуда кўплаб мамлакатларда ҳукумат раҳбарларининг ўз қароргоҳлари борлиги одатий ҳол. Бироқ Канадада-чи? Йўқ, Канадада ундай эмас. Канаданинг бош вазирлари 1951 йилдан бери пойтахт Оттаванинг Сассекс деган шаҳрида оддий тошдан ясалган давлат уйида яшаб келадилар. Мазкур уй 150 йил илгари олий тоифадаги шахслар учун қурилган. Бино, асосан, цемент маҳсулотидан қурилган.

Лекин ҳозирги кунга келиб анчайин хароба ҳолига келиб қолган. «Ҳатто омборхоналарида сичқонларни учратишингиз мумкин», - дейди уй хизматкори.

Маҳаллий давлат ҳокимияти бундан йигирма йил аввал уйни таъмирлаш ишлари олиб борилиши зарурлигини ўша пайтдаги бош вазирга тушунтирган. Лекин бунга аҳамият берилмаган. Ҳозирги кунда эса уйни таъмирлаш учун тахминан 10 миллион Канада доллари кераклиги айтилади.

Фото: National Capital Commission
Канаданинг ҳозирги бош вазири Жастин Трюдога нега ҳукумат томонидан сизга турар-жой берилишини ёки уйингизни таъмирлаб беришларини истамайсиз деган саволга у: «Мен шундоқ ҳам яхши яшайман. Менда ҳаммаси жойида, мен бахтлиман. Уй масаласига келсак, у менга ўз вазифамни амалга оширишимга халақит бермайди. Мазкур пуллар хайрия учун сарфланса адолатдан бўлади. Шу билан бирга сиёсий танқидлар марказида бўлишни ҳам хоҳламайман», - деб жавоб берган бош вазир.

Эслатиб ўтамиз, канадалик сиёсатчи 2015 йил 4 ноябрдан бери бош вазирлик фаолиятини юритиб келмоқда.

Манба: Kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нега Канада бош вазири уйсиз?