11:01 / 25.03.2018
4 945

Европанинг жами 20 та давлати Россия дипломатларини чиқариб юборишга чоғланди

Европанинг жами 20 та давлати Россия дипломатларини чиқариб юборишга чоғланди
Бу ҳаракатни содир этишга уларни Англия бош вазири Тереза Мэй руҳлантирди. У яқинда бўлиб ўтган саммитда европаликларни Россия таҳдидларига арзирли жавоб қайтаришга чақирди. Қолаверса, Россия Англиянинг собиқ разведкачиси Сергей Скрипал ва қизи Юлияни заҳарлаб ўлдирганликда айбланиши ҳам Мэйни ҳақиқий интиқом сари ундабди.

Шундай қилиб, Англия бош вазирининг чақириғига кўра Франция, Германия, Польша, Ирландия, Нидерландия, Эстония, Латвия, Литва, Болгария, Чехия, Дания и яна тўққизта Европа давлати Россия дипломатларини ҳайдаб солишга аҳд қилган. Мэйнинг чақириғини биринчи бўлиб Литва президенти Даля Грибаускайте қўллаб-қувватлади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европанинг жами 20 та давлати Россия дипломатларини чиқариб юборишга чоғланди