12:53 / 25.03.2018
5 126

Скрипаль ишида кутилмаган гувоҳ пайдо бўлди

Скрипаль ишида кутилмаган гувоҳ пайдо бўлди
Россия Разведка бошқармасининг собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг Англияда машъуқаси бўлган. The Telegraph хабарига кўра, собиқ жосус билан яқин муносабатларда бўлган бу аёл Скрипаль заҳарланганида аввалига жуда қўрқиб кетганидан полицияга мурожаат қилмаган.

Хабарда айтилишича, бу аёл ҳам Буюк Британияга Россиядан келган. У Скрипаль билан унинг бойлиги учун муносабат ўрнатган.

«У ўзини аёлга россиялик мультимиллионер сифатида таништирган ва улар учраша бошлаган. Полиция шу вақтгача унинг борлигини билмасди ҳам. Фақат саноқли кишилар бу муносабатлардан хабардор», — деган газета манбаси.

Унинг дўсти бўлган манбанинг айтишича, аёл жуда қўрқиб кетгани учун ҳуқуқ-тартибот органларига бормаган.

«У воқеа ҳақидаги хабарни газеталардан ўқиганида, деди: бу менинг собиқ танишим. У ростан ҳам жуда қўрқиб кетганди», — дейди манба.

Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия 4 март куни Англия жанубидаги Солсбери шаҳридан беҳуш ҳолда топилди. Маълум бўлишича, улар асаб тизимини фалажловчи модда билан заҳарланган. Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ушбу ҳодисада Россияни айблади, Москва барча айбловлар ва талабларни рад этди.

Солсберидаги ҳодиса йирик дипломатик можарони келтириб чиқарди. Буюк Британия мамлакатдан 23 нафар россиялик дипломатни чиқариб юборди. ЕИ элчиси ҳам Москвадан маслаҳатлашув учун чақириб олинди.

Бироз олдинроқ Bloomberg нашри АҚШ президенти Дональд Трамп россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборишга тайёрлиги ҳақида хабар тарқатганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Скрипаль ишида кутилмаган гувоҳ пайдо бўлди