17:59 / 25.03.2018
3 488

Facebook можароси бошланган офисда тинтув бошланди

Facebook можароси бошланган офисда тинтув бошланди
Лондон Олий суди Cambridge Analytica компаниясига қарши аризани қаноатлантиргач, Ахборот масалалари бўйича Британия тергов хизмати компаниянинг Лондондаги офисида тафтиш ишларини бошлади. Бу ҳақда Press Association агентлиги хабар тарқатганлигини Кун нашри маълум қилмоқда.

Британия вақти билан 24 март куни соат 20:00 (Тошкент вақти билан 25 март куни соат 01:00)да терговчилар Нью Оксфорд-стрит кўчасида жойлашган офисга киришган.

Лондондаги Cambridge Analytica офиси
Chris J Ratcliffe / Getty Images

Бир неча кун муқаддам сиёсий партиялар билан ишловчи, уларга ижтимоий тармоқлардаги аудиториянинг хатти-ҳаракатига таъсир ўтказишда кўмаклашувчи Британиянинг таҳлилий фирмаси бўлмиш Cambridge Analytica фирмаси фойдаланувчилардан берухсат уларнинг маълумотларини қўлга киритган ва 50 миллиондан ортиқ фойдаланувчи маълумотларидан Дональд Трампнинг сайловолди кампаниясида самарали сиёсий реклама йўлида фойдалангани маълум бўлганди.

Аввалига бу маълумот The New York Times газетаси томонидан тарқатилди. Нашр компаниянинг собиқ ходимларидан бирига асосланиб тарқатган хабарда, тузилган алгоритм потенциал сайловчиларга сиёсий рекламалар осон етказилишини таъминлаган.

Facebook’даги АҚШлик 50 миллион фойдаланувчиларнинг маълумотини Cambridge Analytica Кембриж университети профессори Александр Когандан сотиб олишган. 2014 йилда у тадқиқот мақсадида this is your digital life иловасини яратган, унда Facebook орқали рўйхатдан ўтиб, мукофот эвазига психологик тест топшириш керак бўлган. Дастур фойдаланувчилар саҳифасидаги маълумотлар ва дўстлар ҳақидаги ахборотларни қўлга киритган. Иловага 270 минг киши уланган ва бунинг шарофати билан Коган деярли 50 миллион киши ҳақидаги маълумотга эга бўлган.

2015 йилда Facebook аниқладики, Коган қоидаларни бузган: ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар ва уларнинг дўстлари ҳақидаги ахборотни йиғишга рухсат беради, фақат улар эгасида қолиши ҳамда учинчи шахсларга берилмаслиги шарти билан. Компаниянинг баёнотига кўра, профессор маълумотларни Cambridge Analytica ва Eunoia Technologies’га бериб юборган.

Cambridge Analytica’дагилар илк талабга кўра, маълумотлар 2015 йилдаёқ йўқ қилинганини таъкидлашмоқда. Фирма вакили Когандан олинган маълумотлардан Трампнинг 2016 йилдаги сайловолди штабига хизмат кўрсатишда фойдаланилмаганини таъкидламоқда. CBS’нинг хабар беришича, Трамп командаси алал-оқибат Cambridge Analytica хизматидан самарасиз, деган важ билан воз кечган. Компаниядагиларнинг ўзи эса Трампнинг ғалабасида муҳим роль ўйнашганини таъкидлашади.

Facebook’нинг собиқ ходими Сэнди Паракилас маълумотларнинг сиздирилиши янада кенгроқ миқёсга эга эканлигини айтиб, 2017 йилдан 2014 йилгача бўлган даврда юзлаб миллион инсонлар ҳақида гап бораётганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Facebook ҳимоясида учинчи шахслар томонидан фойдаланувчиларнинг хабарисиз шахсий маълумотларини тўплашга изн берувчи «туйнук» бўлган. Facebook буни билган, лекин ҳеч қандай чора кўрмаган, дея таъкидлайди Паракилас.

20 март куни Cambridge Analytica Александр Никс фирма бошқарувидан бўшатилганини маълум қилди. Бунга сабаб қилиб, Channel 4 News телеканалида намойиш этилган видеосюжет келтирилган. Махфий видеоёзувда Никс ҳар қандай мамлакатнинг сайловларига аралашиш имконияти ҳақида сўз очган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Facebook можароси бошланган офисда тинтув бошланди