Россия Туркия ҳарбий атташесига расман норозилик билдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россия Туркия ҳарбий атташесига расман норозилик билдирди

Дунё 24-11-2015, 23:07 2 908

Россия мудофаа вазирлиги Туркиянинг мамлакатдаги ҳарбий атташесини чақиртириб, Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳаракатларига нисбатан расман норозилик билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

Россия Туркия ҳарбий атташесига расман норозилик билдирди

«Бугун терроризмга қарши кураш бўйича жанговар вазифани бажараётган Россия самолёти Туркия ҲҲК томонидан уриб туширилган. Россия самолёти турк чегарасини бузмаган ва фақат Сурия ҳудудидаги манзилларни нишонга олиб ҳаракат қилган», — дейилади вазирлик сайтида жойлаштирилган хабарда.

Айни пайтда Россия мудофаа вазирлиги бундай ҳодисаларга тегишли муносабат билдириш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига Туркияга боришни тавсия этмаслиги тўғрисида хабар берилган эди.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.