Интернетда Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидан бўлган аёл тасвирланган видео бир соатнинг ичида 40 минг маротаба томоша қилинди. У “Нива” маркали автомобилни тросда бир ўзи тортиб кетишга муваффақ бўлган, деб хабар қилмоқда Kun.uz.
Кадрлардан кўриш мумкинки, одамлар автони жойидан қўзғатишга уринаётган аёлни кузатмоқда ва қўллаб-қувватлаб турибди. Видео қаҳрамони қисқа вақт ичида машинани бир неча метрга тортиб кетишга муваффақ бўлади. Шу билан бирга, аёл бу ишни пошнали оёқ кийимда бажарган. Баъзи маълумотларга кўра, ушбу ҳодиса Ақтўбе вилоятининг Ақташату қишлоғида рўй берди.
“Ақтўбенинг кучли аёллари” номини олган ролик zello.aktobe паблигида эълон қилинди. Изоҳ қолдирган қозоғистонликларнинг ярми аёл кучидан ҳайратга тушишган бўлса, бошқалари бу аёл эмас, балки эркак киши, деган хулосага келган.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди