Қодиров: Туркия Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширгани учун узоқ афсус чекади

  • Дунё
  • 24-11-2015, 23:07
  • 2 123
  • Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Туркия Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширгани учун узоқ афсусланади, деб айтиб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

    Қодиров: Туркия Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширгани учун узоқ афсус чекади

    24 ноябрь, сешанба куни Россиянинг Су-24 самолёти Сурияда авиаҳалокатга учради. Россия президенти Владимир Путин самолёт Туркиянинг F-16 самолёти томонидан уриб туширилганини ва у Туркия чегарасидан 4 км узоқликда қулаганини маълум қилди.

    «Туркия бу хатти-ҳаракатидан ҳали узоқ афсусланишига ҳеч қандай шубҳам йўқ. Дўстлик ва ҳамкорлик ҳақида доимий гапириб келганлар бундай йўл тутмайди!», — деб ўз Instagram’даги саҳифасида ёзган Қодиров.


    Манба: Daryo.uz