06:30 / 27.03.2018
5 872

Россия жавоб қайтаради

Россия жавоб қайтаради
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ғарб давлатлари россиялик дипломатларни чиқариб юбориш бўйича қабул қилган қарорларга муносабат билдирди.

Вазирлик баёнотида қайд этилишича, Россия бу қадамни «дўстона бўлмаган ва Солсберидаги воқеа сабаблари ва айбдорларини аниқлаш вазифасига мос бўлмаган» қадам сифатида кўради ва бу қарор ўз оқибатларига эга бўлади.

«Скрипаль ишида евроатлантика бирдамлиги принципи билан Лондонни қўллаб-қувватлаган иттифоқчилар соғлоқ ақлга ва давлатларо мулоқот ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларига зид иш тутишди. Бу бир гуруҳ давлатларининг дўстона бўлмаган қадами изсиз кетмайди ва биз бунга ўз жавобимизни қайтарамиз», дейилган вазирлик баёнотида.

Бугун, Америка Қўшма штатлари, Канада, Украина ва Европа Иттифоқининг 14 давлати Буюк Британия ортидан россиялик дипломатларни чиқариб юбориш қарори ҳақида бирин-кетин маълум қилишди. Бу орқали ушбу давлатлар Буюк Британияда март ойи бошида Англиянинг Солсбери шаҳрида кимёвий модда билан заҳарланган Сергей Скрипаль ишида расмий Лондонни қўллаб-қувватлашини намойиш этишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия жавоб қайтаради