Эрдўғон Россия билан низолар кучайишини истамаслигини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Эрдўғон Россия билан низолар кучайишини истамаслигини маълум қилди

Дунё 25-11-2015, 15:40 928

Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон Россиянинг Су-24 самолёти билан боғлиқ ҳодисадан сўнг Россия билан низолар кучайишини истамаслигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».

Эрдўғон Россия билан низолар кучайишини истамаслигини маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, Туркия фақат ўз манфаатлари ҳимоясини кўзлаб ҳаракат қилган.

«Бизнинг ушбу ҳодисани кенгайтириш ниятимиз йўқ. Биз ўз хавфсизлигимизни ҳимоя қилдик, холос», — деди Эрдўғон.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг F-16 қирувчиси 24 ноябрь, сешанба куни Россиянинг Су-24 бомбардимончисини уриб туширган эди. Анқара таъкидлашича, у мамлакатнинг Сурия билан чегараси яқинидаги ҳаво ҳудудига бостириб кирган.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.