Россия ТИВ: Туркия элчисига Су-24 уриб туширилиши туфайли қатъий эътироз билдирилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россия ТИВ: Туркия элчисига Су-24 уриб туширилиши туфайли қатъий эътироз билдирилди

Дунё 25-11-2015, 15:40 911

Туркиянинг Москвадаги элчисига Россиянинг Су-24 самолёти билан боғлиқ ҳодиса туфайли кескин тақдимнома берилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Россия ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Россия ТИВ: Туркия элчисига Су-24 уриб туширилиши туфайли қатъий эътироз билдирилди

«Туркия элчисига ҳодиса юзасидан кескин тақдимнома берилди, қатъий эътироз билдирилди», — дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг F-16 қирувчиси 24 ноябрь, сешанба куни Россиянинг Су-24 бомбардимончисини уриб туширган эди. Анқара таъкидлашича, у мамлакатнинг Сурия билан чегараси яқинидаги ҳаво ҳудудига бостириб кирган.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.