09:45 / 29.03.2018
4 365

“Чекаётган” фил олимларни ўйлантириб қўйди (видео)

“Чекаётган” фил олимларни ўйлантириб қўйди (видео)
Ҳиндистон жанубидаги Нагархол миллий боғи ходимлари “чекаётган” филни аниқлашди. Фил оғзидан қуюқ тутун чиқараётган видео миллий боғ матбуот хизмати томонидан эълон қилинган.

Видеода урғочи фил хартуми ёрдамида оғзига ўрмон ёнғинидан кейин қолган кулни тўплаб, кейин уни куч билан пуркаб чиқараётганини кўриш мумкин.

“Фикримча, фил ёғоч кўмирини емоқчи бўлган. Фил уни ердан олиб, ундаги кулни пуркаб чиқарган, кўмирларни эса ютган”, деб айтган биолог Варун Госвами.

Миллий боғ олимлари фил кўмирни даволаш мақсадларида қабул қилганини тахмин қилишган, чунки кўмир ҳайвонларга ичакдан турли токсинлар, газлар ва турли моддаларни чиқарувчи ва ични келтирувчи таъсир кўрсатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Чекаётган” фил олимларни ўйлантириб қўйди (видео)