Тунисда 30 кун муддатга фавқулодда ҳолат жорий этилди

  • Дунё
  • 25-11-2015, 15:40
  • 1 072
  • Тунис расмийлари мамлакат ҳудудида 30 кун муддатга фавқулодда ҳолат жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.

    Тунисда 30 кун муддатга фавқулодда ҳолат жорий этилди

    Фавқулодда ҳолат жорий этилиши ҳақида мамлакат президенти Бежи Коид ас-Сабси маълум қилди.

    Эслатиб ўтамиз, президентнинг қўриқчилари кетаётган автобуснинг портлатиб юборилиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди.

    Портлаш Тунис ички ишлар ва туризм вазирликлари яқинида рўй берган. Теракт автобус ичида ўзини портлатиб юборган худкуш туфайли содир бўлгани айтилмоқда.


    Манба: Daryo.uz