Ўзини "посилка қилиб" жўнаттирган ўғри қўлга тушди

  • Дунё
  • 29-03-2018, 23:26
  • 940
  • Ўзини "посилка қилиб" жўнаттирган ўғри қўлга тушди
    Харьков суди ўзини Днепрдан посилка қилиб жўнатган ихтирочи ўғрига ҳукм чиқарди, деб хабар берди Даракчи нашри.

    Коминтерн туман судининг ҳукмига кўра, жиноятчи уч йилга озодликдан маҳрум этилди. Тергов жараёнида аниқланишича, 2017 йилнинг 21 декабрь куни эркак ёғоч қути ясаган ва уни танишидан почта орқали юборишни илтимос қилган. Шундан кейин ўзи қути ичига яшириниб олган.

    Мазкур почта жўнатмаси бошқалари билан юк машинага ортилган. Йўлда жиноятчи ёғоч қутини пичоқ билан очиб чиққан ва бошқа посилкаларнинг ичида бўлган ноутбук, соат ва мобиль телефонни ўғирлаган. Ўлжани қўлга киритгач, яна ёғоч қутининг ичига яширинган.

    Жиноятчи ўйлаган режа амалга ошмади. Харьков почтаси ходимлари унинг сирини фош этиб, эркакни полиция қўлига топширишди.

    » » Ўзини "посилка қилиб" жўнаттирган ўғри қўлга тушди
    Яндекс.Метрика