Таиландда мьянмалик 20 муҳожир автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлди

  • Дунё
  • 30-03-2018, 13:57
  • 355
  • Таиландда мьянмалик 20 муҳожир автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлди
    Таиландда мьянмалик 20 меҳнат муҳожири автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлди. Автобус номаълум сабабга кўра юриб кетаётган вақтида ёниб кетган. Бу ҳақда Nation нашри хабарига таяниб Кун нашри маълумот бермоқда.

    Таъкидланишича, воқеа Так вилоятидаги трассада юз берган. Икки қаватли автобус Мьянма чегарасидан Таиланднинг Патхум Тхани вилоятидаги саноат паркларидан бирига 47 муҳожирни олиб кетаётган бўлган. 30 март соат 00:00да автобус ичида ёнғин чиққан.

    Фото: AP
    Ёнғинда омон қолганларнинг айтишича, ёнғин салон ўртасида юзага келиб, бир зумда автобуснинг орқа қисмига ўтган ва у ердаги йўловчиларга ташқарига чиқишга имкон бермаган. Ҳайдовчи автобусни тўхтатгач, 24 йўловчи, ҳайдовчи, унинг рафиқаси ва иккинчи ҳайдовчи транспорт воситасини тарк эта олишган. Автобуснинг орқа қисмида бўлган 20 киши ҳалок бўлган.

    Фото: The Nation
    Ҳайдовчи ўт ўчирувчиларни чақиртирган. Улар ёнғинни тезда ўчиришган, бироқ ичкарида қолиб кетган одамларни қутқара олишмаган. Айни вақтда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

    » » Таиландда мьянмалик 20 муҳожир автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлди
    Яндекс.Метрика