ТР ИИВ ОВИР (виза ва рўйхатга олиш бўлими)нинг маълум қилишича, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқороларининг қўшни давлат ҳудудларида визасиз 30 кун бўлишини таъминловчи “Фуқороларнинг ўзаро борди-келдиси” тўғрисидаги Шартнома имзоланганидан сўнг, мазкур ҳужжатни олиш мақсадида кўплаб фуқоролар мурожаат қилмоқда.
Узоқ йиллар мобайнида илк бор Тожикистон ИИВ виза ва рўйхатга олиш бўлими олдида узундан узун навбатлар кўзга ташланмоқда. Вазирликнинг маъсул ходимларидан бири Муҳсин Ҳамидовнинг маълум қилишича, авваллари одамлар пул топиш мақсадида Россияга бориш учун хорижга чиқиш паспортини олган бўлса, эндиликда кўпчилик Ўзбекистонга бориш мақсадида хорижий паспорт олмоқда.
У қанча одам хорижга чиқиш паспортини олиш учун мурожаат қилгани борасида жавоб беришга қийналди, бироқ унинг айтишича, мурожаат қилувчилар сони Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим тўғрисида Шартнома имзолашдан аввалгига қараганда 30 фоиз кўпдир.
Яқинда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ўрнатилган тартибга биноан, икки мамлакат фуқоролари қўшни мамлакатга фақат хорижга чиқиш паспорти билангина ташриф буюришлари мумкин.
Тожикистоннинг хорижга чиқиш биометрик паспортининг расмий нархи $75 ни ташкил қилади. Бунга қўшимча равишда 75 сомони миқдорида давлат божи ва 40 сомони хизмат ҳақи тўланади.
Манба: Tnews.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди