17:17 / 30.03.2018
4 059

Давлат резиденциясида Атамбаев учун 89 млн сомлик дача қурилди

Давлат резиденциясида Атамбаев учун 89 млн сомлик дача қурилди
«Ала-Арча» давлат қароргоҳи ҳудудида ҚР собиқ президенти Алмазбек Атамбаев учун қиймати 89,3 млн сом (1,3 млн долларга яқин)га тенг дача қурилди. Шундан 77,8 млн сомни собиқ президентнинг ўзи тўлади. Бу ҳақда президент ва ҳукумат ишлар бошқармаси маълумотига таяниб Tnews.uz ёзмоқда.

Бошқарманинг маълум қилишича, «Президент фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунга кўра, собиқ президент маиший таъминот ҳуқуқига эга, жумладан: собиқ президентга умрбод «Ала-Арча» давлат қароргоҳи ҳудудидаги давлатга тегишли дачалардан бири тақдим қилинади.

Мазкур қонунни ижро этиш мақсадида, давлат қароргоҳи ҳудудида бўш давлат дачалари йўқ бўлгани сабаб, янги бино қуриш борасида қарор қабул қилинди. №17 давлат дачаси бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига қурилди, бунинг учун республика бюджетидан маблағ ажратилмади. Ташқи ва ички муҳандислик коммуникациялари, кўкаламзорлаштириш ва иккита машинага мўлжалланган гараж билан қўшиб ҳисоблаганда иншоат қурилиши учун 89,3 млн сом сарфланди.

77,8 млн сомлик қурилиш-монтаж ишлари учун маблағ ҳомийлик ёрдами сифатида Алмазбек Атамбаевнинг шахсий ҳисобидан берилди. Айни дамда юқорида кўрсатилган дачада собиқ президент оиласи билан истиқомат қилади.
Таъкидланишича, мазкур объект давлат резиденциясидаги бошқа иншоатлар каби давлат мулки ҳисобланади ва хусусийлаштирилмайди ёки давлат тассааруфидан чиқарилмайди. Объект бир қаватли бўлиб, у техник ва ёрдамчи бинолардан иборат. Объектнинг умумий майдони 301,8 квадрат метрни ташкил қилади. Атамбаев давлат қароргоҳида дача қуришдан ташқари Бишкек яқинидаги Қой-Таш қишлоғида ҳам уй қурмоқда.
Бошқарманинг маълум қилишича, №17 давлат дачасининг ер майдони президент Сооронбай Жээнбеков истиқомат қиладиган “Ордо” биносидан анча кам.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Давлат резиденциясида Атамбаев учун 89 млн сомлик дача қурилди