Дунёдаги энг узун велосипед (видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Дунёдаги энг узун велосипед (видео)

Дунё 25-11-2015, 19:34 734

Бу велосипед сайрга чиққанда полициянинг йўл ҳаракатини тўхтатишига ва тўхтатиб қўйилган автомобиллардан йўлни озод қилишига тўғри келади. Чунки бу велосипеднинг узунлиги 35,79 метрни ташкил этади, деб хабар беради National Geographic.

Дунёдаги энг узун велосипед (видео)

Гиннеснинг Рекордлар китобига мувофиқ, ушбу велосипед узунлиги 30,4 метрни ташкил этувчи энг узун лимузин автомобилидан ҳам узунроқдир.

Велосипед Mijl Van Mares Werkploeg номли нидерландиялик велосипедчилар гуруҳи томонидан яратилган. Уни яратишда концерт залларини ёритиш ускуналарини ўрнатиш учун мўлжалланган алюмин конструкциядан фойдаланилган.

Гиннеснинг Рекордлар китобига кириши учун у икки талабга жавоб бериши лозим эди: фақат иккита ғилдиракка эга бўлиши ҳамда ҳаракатланиш имкониятининг мавжудлиги. Транспорт воситаси жуда узун бўлганлигидан, уни икки киши бошқаришига тўғри келади. Улардан бири одатий рулни бошқарса, иккинчиси орқадаги педални айлантиради.

Велосипедга мотоциклнинг ғилдираклари ўрнатилган.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.