Тунис президенти қўриқчилари бўлган автобусдаги теракт худкуш террорчи томонидан содир этилган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тунис президенти қўриқчилари бўлган автобусдаги теракт худкуш террорчи томонидан содир этилган

Дунё 25-11-2015, 19:34 621

Тунисда 13 кишининг қурбон бўлишига олиб келган президент гвардиясига қарши теракт худкуш террорчи томонидан содир этилган. Бу ҳақда «Интерфакс» мамлакат президенти хавфсизлик хизмати ходими Хичем Гарби маълумотига таяниб хабар берди.

Тунис президенти қўриқчилари бўлган автобусдаги теракт худкуш террорчи томонидан содир этилган

«Дастлабки маълумотларга кўра, террорчининг елкасида рюкзак бўлган. Унинг устида палто, қулоғида эса наушниклар бўлган. У автобусга чиқиши билан ўзини ҳарбий портловчи модда ёрдамида портлатиб юборган», — деди Хичем Гарби.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрда Тунисда содир этилган теракт қурбонлари сони 13 нафарга етди. Мамлакатда 30 кун муддатга фавқулодда ҳолат жорий этилди.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.