Эфиопия авиакомпанияси биринчи марта фақат аёллардан иборат экипаж билан тўлиқ рейсни амалга оширди (фото) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Эфиопия авиакомпанияси биринчи марта фақат аёллардан иборат экипаж билан тўлиқ рейсни амалга оширди (фото)

Дунё 25-11-2015, 19:34 574

Ethiopian Airlines авиакомпаниясининг бортдаги экипажи фақат аёллардан иборат бўлган тарихий рейси 19 ноябрь куни Аддис-Абеба — Бангкок йўналишида амалга оширилди, дея хабар бермоқда National Geographic.

Эфиопия авиакомпанияси биринчи марта фақат аёллардан иборат экипаж билан тўлиқ рейсни амалга оширди (фото)

Лайнерни парвозга тайёрлаш ишларининг барчаси ҳам аёллар томонидан бажарилди.

Нашр таъкидлашича, айни пайтда компания ходимларининг 31 фоизини аёллар ташкил қилади.

Ундан сал аввалроқ — 13 ноябрь куни, ўз тарихидаги илк «аёллар рейси»ни Air Zimbabwe авиакомпанияси амалга оширди. Бироқ ушбу самолёт мамлакат ичидаги йўналиш бўйича учди, бундан ташқари, ердаги хизматларни кўрсатишда аёллар ҳам, эркаклар ҳам қатнашди.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.