17:26 / 01.04.2018
5 144

Гурбангули Бердимуҳамедов ўз ўғлини Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинлади

Гурбангули Бердимуҳамедов ўз ўғлини Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинлади
30 март куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг қарори билан унинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди, деб ёзади Дарё Tengrinews'га таяниб.

Туркманистоннинг TDH давлат ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ўша куниёқ Туркманистон парламентига сайловлар натижалари эълон қилинди. Сердар Бердимуҳамедов 25 700 нафар сайловчиларнинг овозини ёки жами овозларнинг 91,42 фоизини қўлга киритди.

Туркманистон конституциясининг 87-моддасига кўра, Мажлис депутати бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамаси аъзоси, ҳоким, арчин, судья, прокурор лавозимини эгаллай олмайди.

Мутахассислар сўзларига кўра, ташқи ишлар вазири ўринбосари расман Вазирлар Маҳкамаси таркибига кирмайди, шу сабабли бу ерда қонун бузилиши йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гурбангули Бердимуҳамедов ўз ўғлини Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинлади