Украина Россия учун ҳаво ҳудудини тўлиқ ёпишга қарор қилди

  • Дунё
  • 25-11-2015, 20:25
  • 1 134
  • Украина ҳукумати Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини тўлиқ ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

    Украина Россия учун ҳаво ҳудудини тўлиқ ёпишга қарор қилди

    Мамлакат бош вазири Арсений Яценюкнинг маълум қилишича, энди Россия ҳаво кемаларига ҳатто Украина устидан учиб ўтиш ҳам ман этилади. Мазкур тақиқ қачондан кучга кириши ҳозирча номаълум.

    Эслатиб ўтамиз, шу йил 25 октябридан бошлаб Украина ва Россия ўртасидаги авиақатновлар тўхтатилганди.


    Манба: Daryo.uz