Янги туғилган москвалик қизалоққа Сурия исми қўйилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Янги туғилган москвалик қизалоққа Сурия исми қўйилди

Дунё 25-11-2015, 21:50 858

Россия пойтахтида бир неча кун аввал туғилган қизалоққа Сурия исмини қўйишди, деб хабар беради «Москва» агентлиги.

Янги туғилган москвалик қизалоққа Сурия исми қўйилди

Чақалоқнинг отаси ҳозирги пайтда Сурияда хизмат сафарида бўлиб, унинг у ерда қандай вазифани ўтаётганлиги маълум қилинмади.

Аввалроқ Москвада Россия, Ҳиндистон, Византия ва Лондон ҳудудларидан бири – Челси шарафига исм қўйилган қизчаларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси расмийлаштирилган. Бундан ташқари пойтахтда Севастополь исмли ўғил бола ҳам яшайди.

Охирги 17 йил ичида пойтахтда кўплаб ўзига хос исмли болалар қайд этилган.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.