Тожикистон Антимонополия хизмати мамлакат мобил операторлари Ассоциациясига йўллаган мактубида интернет-трафикларни фақатгина давлатга тегишли «Таджиктелеком» компаниясидан харид қилиш борасида бирор бир фармойиш йўқлигини ва бу каби талаблар асоссиз эканини маълум қилди, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.
Бир ой муқаддам Тожикистондаги тўртта мобил алоқа операторлари — Tcell, «Билайн», Babilon ва Мегафон мамлакат Антимонополия хизматига мурожаат қилиб интернет трафикларини мобил компаниялари ва провайдерларига фақатгина давлатга тегишли “Таджиктелеком” компанияси сотиш борасида берилган хуқуқ юзасидан тушунтириш берилишини сўрашган эди.
Тожикистон хукумати ҳузуридаги алоқа хизмати барча провайдерларга Интернетни фақат «Точиктелеком» телекоммуникациялар оператори ОАЖ ва Тojnet савдо маркаси остида фаолият юритадиган Республика тармоқ маълумотларидан олишни тавсия қилган эди. Унга қадар провайдерлар Интернетни Қирғизистон ва бошқа мамлакатлардан олишарди.
Мобил компаниялари ва Интернет-провайдерлар Алоқа хизматидан шу йилнинг январь ойи бошларида бу фармойишни олишган эди. Бу каби чоралар мамлакат хавфсизлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётгани айтилмоқда. Мобил операторлари бу фармойишдан ўзларининг эътирозларини билдирдилар, чунки улар Интернетни хориждан жуда ҳам арзонга олишар эди, эндиликда бу соҳа давлат тузилмаси томонидан монополия қилинмоқда.
Тожикистон мобил операторлари Ассоциацияси раҳбари Ғофур Иркаевнинг 3 апрел куни айтишича, улар антимонополия хизматидан ўтган ҳафтада жавоб олишган. Унинг сўзларига қараганда, миллий провайдернинг интернет-трафик сотиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши, мобиль операторлари аввалгидек трафикларни хориждан сотиб олиш имкониятини беради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?