20:25 / 04.04.2018
5 950

Чегарадаги мажорода тожик чегарачиси ва Қирғизистон фуқороси жароҳат олди

Чегарадаги мажорода тожик чегарачиси ва Қирғизистон фуқороси жароҳат олди
Тожикистон-Қирғизистон чегарасида 3 апрел куни юз берган мажоро туфайли Тожикистон чегара хизмати ҳарбий хизматчиси ва Қирғизистон фуқороси жароҳат олди. Бу ҳақда Tnews.uz сайти хабар берди.

Ҳодиса бартараф этилди, Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизмати вакиллари чегаранинг мазкур участкасини қўриқлаш тартиби юзасидан келишиб олдилар.

Ҳар икки томон чегара хизмати вакилларнинг маълум қилишича, яраланганларнинг аҳволи қониқарли. Томонларнинг маълум қилишича, қирғиз-тожик чегарасининг Боткен вилоятидаги мажорога Қирғизистоннинг Уч-Добо қишлоғида истиқомат қилувчи аҳоли вакилининг тўсиқ девор ўрнатишга уриниши сабаб бўлган. Қишлоқ ҳудуди давлат чегарасининг келишилмаган участкаси бўлиб, бу ерда ҳар қандай хўжалик фаолиятини юритиш тақиқланади.

«Қирғизистон фуқороси бўлмиш аёл тақиқларни инкор қилган, бу ўз навбатида Исфара туманидаги Хўжа Аъло қишлоғида истиқомат қилувчи Тожикистон фуқороларининг эътирозларига сабаб бўлган. Даҳанаки жанжал ҳар икки томондан 50га яқин киши иштирок этган муштлашувга айланиб кетди, икки мамлакат фуқоролари бир бирларига қарата тошлар улоқтиришди», дейилади Тожикистон ва Қирғизистон чегара хизматлари тарқатган хабарда.

Мажоро бошланганидан ярим соат ўтиб бартараф этилди. Айни дамда чегара ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли билан Қирғизистоннинг Боткен ва Тожикистоннинг Исфара тумани раҳбарлари учрашув ўтказмоқда.

Ижтимоий тармоқларда мажоро видеоёзуви тарқатилмоқда. Унда томонлар бир-бирларига қарата тош отаётганини кўриш мумкин.
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегарасининг узунлиги 971 километрни ташкил қилади, шундан 519 километри ҳамон белгиланмаган. Икки мамлакат чегарасида 70га яқин баҳсли участкалар бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чегарадаги мажорода тожик чегарачиси ва Қирғизистон фуқороси жароҳат олди