Брюггедаги Европа Лигаси ўйини терактлар хавфи туфайли томошабинларсиз ўтади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Брюггедаги Европа Лигаси ўйини терактлар хавфи туфайли томошабинларсиз ўтади

Дунё 25-11-2015, 21:50 470

Бельгиянинг Брюгге шаҳри мэри Европа Лигаси доирасидаги «Брюгге» ва «Наполи» (Италия) ўртасидаги ўйинга томошабинларни қўйишни ман этди. У ўз қарорини шаҳар мухлислар хавфсизлигини таъминлай олмаслиги билан изоҳлади. 26 ноябрь, пайшанба кунги ўйин бўш трибуналар қаршисида ўтади, дея хабар берди Meduza.

Брюггедаги Европа Лигаси ўйини терактлар хавфи туфайли томошабинларсиз ўтади

«Бизда икки сценарийни кўриб чиқаётгандик. Биринчиси— стадионга меҳмон жамоа ишқибозларини қўймаслик ва иккинчиси — бўш трибуналар қаршисида ўйин ўтказиш. Биз иккинчи сценарий танланганидан афсусдамиз, буни кутмагандик», — дея таъкидлаган «Брюгге» менежери Венсан Маннер.

Париждаги терактлардан сўнг Бельгия пойтахти Брюсселда террорчилик хавфининг энг юқори даражаси жорий этилганди: Франция пойтахтига ҳужум уюштирилгунга қадар бир неча нафар террорчи Бельгияда яшаганлиги маълум. 17 ноябрь куни Бельгия футбол ассоциацияси Брюсселда ўтиши лозим бўлган Бельгия ва Испания ўртасидаги ўйинни бекор қилди.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.