17:43 / 06.04.2018
3 913

Атамбоев: "Адолатли ҳукмдорнинг қариндош-уруғи бўлмайди"

Атамбоев: "Адолатли ҳукмдорнинг қариндош-уруғи бўлмайди"
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев 2010 йилнинг 7 апрелидаги Апрель халқ инқилобининг саккиз йиллиги муносабати билан қирғизистонликларга мурожаат қилди.

"Биз озодлик ва адолат учун ўз ҳаётини тиккан қаҳрамонлар номини доим ёдда тутамиз. Бугун яна уларни хотирлаймиз. Ўша куни 87 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлган. Юзлаб кишилар жароҳат олишган, уларнинг 45 нафари соғлиғини тиклай олмай, ўтган 8 йил ичида ҳаётдан кўз юмди. Халқ ҳеч қачон икки сулолавий режимнинг қонли курашини ёддан чиқармайди. Шу боис Қирғизистон ҳукумати доим асрлар оша синалган донишмандликка риоя қилиши лозим: адолатли ҳукмдорнинг қариндош-уруғи бўлмайди, фақат ўз наслини севувчи ҳукмдорнинг эса - ғурур ва виждони!", - дейилади хабарда.

"2002 йилнинг 17 мартидаги Оқсой воқеалари, 2005 йилнинг 24 мартидаги ва 2010 йилнинг 7 апрелидаги ҳодисалар - бу халқимизнинг озодлик ва адолат учун кураши тарихини ўзаро боғлаган ҳодисалар".

Алмазбек Атамбоев


"Бу бир оғир йўлнинг уч довонидир. Ушбу саналарнинг ҳар бири жуда муҳим аҳамиятга эга. Бироқ халқ 7 апрелдагина ҳал қилувчи ғалабага эришди. Шунинг учун 7 апрель — халқ байрами", - дейилади мурожаатда.

Алмазбек Атамбоев Қирғизистон халқи 2010 йилнинг 7 апрелида мамлакатнинг қайта туғилишига, озодлик ва адолатпарварликка йўл очиб берган оддий одамлар ва ҳалок бўлган қаҳрамонларни доим ёдда тутишини таъкидлаб, қирғизистонликларни табриклади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Атамбоев: "Адолатли ҳукмдорнинг қариндош-уруғи бўлмайди"