Шотландиялик фотограф 6 йил вақт ва 720 минг суратдан сўнг идеал суратни олишга эришди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Шотландиялик фотограф 6 йил вақт ва 720 минг суратдан сўнг идеал суратни олишга эришди

Дунё 26-11-2015, 13:53 594

Шотландиялик фотограф Алан МакФедьен кўплаб уринишлардан сўнг сувни заррача чайқатмасдан шўнғиётган кўкторғоқнинг суратини олишга эришди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.

Шотландиялик фотограф 6 йил вақт ва 720 минг суратдан сўнг идеал суратни олишга эришди

У олти йил давомида битта жойга кунига бир неча марта келар (ўртача йилига 100 кун) ва сувга шўнғиётган қушларни суратга олар эди.

МакФедьен идеал суратни олишга эришгунча 720 минг сурат туширди.

МакФедьенни ушбу ишга 40 йил аввал у олти ёшлигида кўкторғоқлар ин қўювчи жойни кўрсатган бобоси илҳомлантирган.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.