Япония соҳилларига КХДР фуқароларининг жасадлари бўлган қайиқлар келиб қолди

  • Дунё
  • 27-11-2015, 13:02
  • 849
  • Сўнгги икки ой ичида Япония соҳилларига 11 та ёғоч қайиқ ва кичик елканли кемалар келди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua». КХДРга тегишли деб тахмин қилинаётган қайиқларда очлик ва сувсизликдан ўлган жами 25 кишининг жасади топилди.

    Япония соҳилларига КХДР фуқароларининг жасадлари бўлган қайиқлар келиб қолди

    Кемаларнинг кўпчилигида корейс тилидаги белгилар бўлган, уларда, шунингдек, балиқчилик анжомлари ҳам топилган.

    Япониядагилар тахмин қилишича, ҳалок бўлганлар орасида чегарадан қочиб ўтишга уринганлар ҳам бўлиши мумкин. Экспертлар кореяликлар балиқ тутиш билан шуғулланиб, навигация қурилмаси бўлмагани туфайли, денгизда адашиб қолган бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилмади. Яна, балиқчилар двигателлар ишдан чиққани туфайли портга етиб бора олмаганлиги ҳақидаги версия ҳам бор.

    2013 йилдан буён Япония соҳилларига бундай кемалардан жами 170 та етиб келган.



    Манба: Daryo.uz